UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 мар 14:42
Янгиликлар

Шахмат

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган шахмат турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Халқаро Шахмат академиясида "Ёруғ келажак" шахмат мусобақаси ўтказилди.

"Ёруғ келажак" турнири Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур жамғарма аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг етарлича ҳимоя қилинмаган ва эхтиёжманд қатламларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, уларга ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатади.

Мусобақада 2007 йил ва ундан кичик ёшдаги ногиронлиги бўлган Республиканинг турли ҳудудларидан келган 70 нафарга яқин шахматчи иштирок этди. Турнир Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) қоидалари асосида рапид йўналишида 9 турдан иборат швейцарча тизимида ўтказилди.


Ғолиб ва совриндорлар:

1. Турғунбоев Сардор (кар ва заиф эшитувчи, Тошкент ш.)

2. Аҳмадханов Аббосхон (кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, Наманган в.)

3. Сафаров Азизбек (кар ва заиф эшитувчи, Хоразм в.)


14 ёшгача ўсмирлар ўртасида

1. Изентаева Айнура (кар ва заиф эшитувчи, Тошкент ш.)

2. Худойбердиев Азиз (кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, Сирдарё в.)

3. Азимжонов Абдураҳмон

    

10 ёшгача ўсмирлар ўртасида

1. Равшанова Хадича (Кар ва заиф эшитувчи, Тошкент ш.) 

2. Сатторов Нуриддин (Кар ва заиф эшитувчи, Тошкент ш.)

3. Жўраев Акбар (Кар ва заиф эшитувчи, Тошкент ш.)

Маълумот учун, Мираброр Усманов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди томонидан мусобақада 1-ўринни эгаллаган иштирокчиларга моноблок, 2-ўрин эгаларига телевизор (43 дюм), 3-ўринни эгаллаган спортчиларга эса планшетлар ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг диплом ва медаллари билан тақдирландилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг