UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 08:04
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?

Суперлиганинг 29-тури доирасидаги "Сурхон" – ОКМК (0:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқача айтадиган бўлсам, икки жамоа ғалаба учун майдонга тушганди, лекин дуранг қайд этилди. "Сурхон" бугун яхши ҳимояланди, пастки қисмда жуда зич бўлиб кутиб олди ва имкон қадар ғалабага интилди. Бизда ҳам шундай бўлди. Айтишади-ку, футбол 90 дақиқа ўйналади ва биринчи дақиқаданоқ ёниш керак, деб. Биринчи бўлимда йигитларга шашт етишмади. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмаларни бергандим, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашди. Яхши вазиятлар ҳам бўлди, дарвоза тўсинини ҳам нишонга олдик. Дуранг икки жамоа учун ҳам нормал ҳолат деб ўйлайман", – деди Қосимов. 

- Жамоанинг салоҳиятини инобатга олиб, ОКМКга қандай баҳо берасиз?

- Бунга ҳали вақтли, олдинда сўнгги тур ўйинимиз бор. Биз юқори ўринларга ҳаракат қилгандик. Агарда умумий баҳо берадиган бўлсам, 5 дан 3 баҳо қўйган бўлардим. Лекин биз кўпроғини истагандик. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам яна уриниб кўрамиз. Ўтган йили шу таркиб билан 2-ўринни олгандик, бу таркибни кучайтиришимиз керак. Беқарор ўйинлар ушбу мавсумда бизни 6-ўринга тушириб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг