UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 апр 10:27
Янгиликлар

Дзюдо

Мўғулистонга мағлуб бўлдик, энди Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашамиз

Айни дақиқаларда Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалда туркманистонлик дзюдочиларни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Афсуски, ҳозиргина якунига етган 1/2 финалда ҳамюртларимиз Мўғулистон терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 

Шаҳрам Аҳадов, Шоҳиста Назарова, Алишер Юсупов рақибларини мағлуб этишди. Рината Илматова, Нурбек Муртазоев ва Шукуржон Аминова рақибларига ютқазишди. Ҳисоб 3:3 кўринишига келди. Ғолиб номини аниқлаб бериш учун қуръа ташланди. Қуръа -57 кг вазнни чиқарди. Шукуржон Аминова яна ўша мўғул рақибасига ютқазди. 

Шу тариқа, Мўғулистони терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. Финалдаги рақиб - Япония! Ўзбекистон терма жамоаси эса кечки дастурда Корея Республикаси дзюдочиларига қарши бронза медали учун татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг