UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 апр 09:37
Янгиликлар

Теннис

Monte-Carlo Masters. Новак Жоковични илк учрашувидаёқ мағлуб этишди

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Новак Жокович Монте-Карло "Мастерс" турнирининг илк учрашувидаёқ мағлубиятга учради.

Сербиялик теннисчи ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврада бошлади. У ATP рейтингида 32-ўринни эгаллаб турган чилилик Алехандро Табилога 3/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Табило Новакка ноқулай рақиб эканини яна бир бор исботлади. У ўзаро иккинчи учрашувда ҳам номдор рақибини мағлубиятга учратди.   

Саксон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Жокович 3, Табило 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 3 га 1. Табило бу йилги мавсумда илк бор кетма-кет иккита учрашувда ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди. Энди у болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг