UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 10:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

МОҚ раиси ўринбосари марафон йўналишини ривожлантиришда Кения тажрибаси билан танишди

Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси хорижда шуғулланаётган терма жамоаларимизнинг шароитини батафсил ўрганмоқда.

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ енгил атлетиканинг марафон югуриш дастури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Итен шаҳрида (Кения) олиб бораётган халқаро ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюриб, улар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Маълумки, африкалик узоқ масофага югурувчилар, хусусан, кенияликлар жаҳонда энг кучлилар қаторида эътироф этилади. Кениялик югурувчиларнинг барчаси Итен шаҳрида шуғулланишади. Қайд этиш жоиз, спортчиларимиз ўтган йили ушбу шаҳарда дастлабки йиғинда иштирок этишган эди.

Шундан кейин уларнинг халқаро майдондаги натижалари сезиларли даражада ўсди. Шу боис, ишчи гуруҳ марафончиларимизни бир неча босқичли йиғинда қатнашиш учун яна Итен шаҳрига жўнатишга қарор қилди.

Ҳамюртларимиз билан бир вақтда Франция, Мўғулистон, Япония, Украина, Италия, Эфиопия, Эритрея каби мамлакатлардан ташриф буюрган номдор спортчилар шуғулланишмоқда. Шерзод Ташматов атлетларимиз билан учрашиб, уларнинг кунлик дастури, овқатланиш рациони ҳақида суҳбатлашди. Бунга жавобан, марафончиларимиз давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай шароитлар учун миннатдорчилик билдирдилар.

Шунингдек, спортчиларимизни шуғуллантираётган халқаро эксперт билан уларнинг имкониятлари, янги режалар ҳақида фикр алмашилди. Ташриф давомида узоқ масофага югуриш борасида Кения тажрибасини ўрганиш ва уни амалда тадбиқ этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг