UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 апр 17:26
Янгиликлар

Шахмат

Муҳаммадзоҳид Суяров Жаҳон кубоги йўлланмасига эга чиқди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича Осиё чемпионатининг 3.4-ҳудудий босқичи ўз якунига етди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Жаҳон кубогига бериладиган йўлланмалар сўнгги турда аниқланди. Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда туркманистонлик Сапармират Атабаевни мағлубиятга учратиб, 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади. Кучли учлик қозоғистонлик шахматчилар томонидан банд этилди. Ансат Алдияр 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, мусобақа ғолибига айланди. 

Агар сўнгги турда ҳамюртимиз Саидакбар Сайдалиев айнан Алдиярни мағлуб этганида, у ҳам Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритарди. Афсуски, Сайдалиев мағлубиятга учраб, якунда 6 очко билан 13-ўрин билан кифояланди. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов ҳам бугун сўнгги турда ютқазмаганида Жаҳон кубоги чиптасига эга чиқарди.  

Маълумот учун, FIDE Жаҳон кубоги шу йил Ҳиндистонда ташкил этилади. Аёллар ўртасидаги мусобақада чемпион бўлган Афруза Ҳамдамова ҳам Жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритганди. Бу мусобақа 5-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг