UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 09:20
Янгиликлар

Кураш

Мукофот жамғармаси 400 млн сўм бўлган кураш бўйича "Тошкент шаҳар прокурори кубоги-2022" якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кураш бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий “Тошкент шаҳар прокурори кубоги - 2022” очиқ турнири якунига етди.

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида ўтган мусобақада мамлакатимизнинг энг сара ва кучли тўрт юз нафардан зиёд  полвони ғолиблик учун гиламга чиқди.

Мусобақанинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимларида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Сардорбек Каримов, Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси Улуғбек Қосимов, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов, Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси бошлиғи Тоҳир Муллажонов, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев иштирок этди.

Анъанавий мусобақанинг мутлоқ вазн тоифасида ғолибга — бош соврин 100 000 000 сўм, диплом, медаль ва махсус кубок топширилди. Иккинчи ўрин соҳибига 30 000 000 сўм ва учинчи поғонани эгаллаган курашчиларга 5 000 000 сўмдан мукофот топширилди.

Қолган вазн тоифаларида биринчи ўрин эгасига 20 000 000 сўм, иккинчи ўринга 8 000 000 сўм ва бронза медали соҳибларига 3 000 000 сўмдан мукофот берилди.

Кураш мухлисларини икки кун зўр ҳаяжонда ушлаб турган нуфузли мусобақада ўз вазн тоифаларида эркаклар ўртасида Раҳмон Жумаев (60 кг), Руслан Бўриев (66 кг), Элбек Тожиев (73 кг), Умар Бозоров (81 кг), Жавоҳир Мирзамуродов (90 кг), Шерали Жўраев (мутлоқ), аёллар ўртасида Комила Қаҳҳорова (57 кг), Раҳима Йўлдошева (+78 кг)лар тенгсиз, деб топилдилар.

Кураш бўйича Тошкент шаҳар прокурори кубогининг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Аёллар ўртасида

57 кг

1. Қаҳҳорова Комила

2. Жўраева Гулҳаё

3. Аҳмедова Севинч

3. Эсонова Сарвиноз


+ 78 кг

1. Йўлдошева Раҳима

2. Эркинбаева Санеайим

3. Адашева Равза

3. Шодмонова Ситора

Эркаклар ўртасида

60 кг

1. Жумаев Раҳмон

2. Саидқулов Санжар

3. Содиқов Қувонч

3. Худойқулов Ҳумоюн


66 кг

1. Бўриев Руслан

2. Бобоев Баҳодир

3. Мусурмонов Зафар

3. Ҳасанов Отабек


73 кг

1. Тожиев Элбек

2. Сафаров Жавоҳир

3. Норбўтаев Асад

3. Бердишукуров Сардор


81 кг

1. Бозоров Умар

2. Зиёдуллаев Аҳрор

3. Содиқов Ўрол

3. Бобоев Ғиёс


90 кг

1. Мирзамуродов Жавоҳир

2. Қозоқов Эркин

3. Хуррамов Эрназар

3. Тожиев Арслонбек


+ 90 кг (мутлоқ)

1. Жўраев Шерали

2. Маматраҳимов Жамшид

3. Хуррамов Муҳаммадкарим

3. Хуррамов Сардор.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг