UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 фев 19:36
Янгиликлар

Каратэ

Мутал Назаров Бишкекда "мастер класс" ўтказди, унинг шогирдлари Жамбулдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Кордай туманида шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Анъанавий тарзда Рамазан Маженов томонидан ўтказиб келинаётган "Жас Батыр" мусобақасида мезбонлардан ташқари қўшни давлатдан келган 300 нафарга яқин каратэчилар бир нечта ёш ҳамда вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришди. 

Халқаро турнирда Тошкент шаҳри жамоаси ҳам қатнашди. Якунда пойтахтлик каратэчилар 3 та медаль билан ватанга қайтишди. Темур Эркинов олтин, Олег Магдюг кумуш, Шоҳсанам Муҳаммадиева эса бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақада Мутал Назаров ҳакам сифатида иштирок этди. 

Каратэчиларимизнинг устози, NUR-HAS каратэ маркази мураббийи, Жаҳон каратэ ташкилоти томонидан тайинланган вакили Бран-чиф Мутал Назаров мусобақа якунланганидан кейин икки кун давомида Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро семинарда иштирок этди ва ёш каратэчиларга мастер класс, яъни маҳорат сабоқларини ўтказиб берди. Назаров қирғизистонлик қора белбоғ 1-ДАН соҳиби Сергей Шевченко ёрдам берди. 

Ушбу халқаро семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиёда Шинкиокушинкай каратэни янада ривожлантиришдан иборат эди. Тўрт нафар мураббий-инструктор томонидан элликдан зиёд ёш каратэчиларга кихон, идо, ката ва кумитэ бўйича сабоқ берилди. 

Келаси ой семинар иштирокчилари ДАН учун имтиҳон топширишади. Халқаро семинар якунида икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди. Мутал Назаров қирғизистонлик мураббий дўстлари билан икки мамлакат спортчилари ўртасида чемпионлар мусобақасини ўтказишга келишиб олишди.  

Яна бир маълумот, Мутал Назаров 30 май - 6 июнь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган фуллконтакт каратэ бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз номидан ягона вакил сифатида иштирок этади. Ушбу мусобақада дунёнинг 106 давлатидан каратэчиларнинг қатнашиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг