UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 18:46
Янгиликлар

Каратэ

Мутал Назаров жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилди

Ўзбекистон Шинкиокушинкай каратэ NUR-HAS маркази мураббийи, қора белбоғ 5-ДАН соҳиби Мутал Назаров дунёнинг 48 нафар рефериси қаторида жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилди.

Уч кун давомида Япония пойтахти Токио шаҳри фулконтакт каратэ бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон номидан Мутал Назаров ҳакам сифатида таклиф этилди. 

Назаровнинг хабар беришича, бугунги кунда 10 миллионга яқин киши ушбу спорт тури билан шуғулланиб келмоқда ва шу йилнинг ўзида Ўзбекистон янги Фулконтакт каратэ федерацияси очилиши режалаштириляпти. 

NUR-HAS марказига оид яна бир янгилик, Навоий шаҳрида вилоят ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди. Ушбу турнир олдидан халқаро семинар ҳам ташкил этилиб, унда қўшни Қирғиз Республикасидан келган спортчилар иштирок этди. 

Бундан ташқари, NUR-HAS маркази тарбияланувчилари 20-21 июнь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган шинкиокушинкай каратэ бўйича халкаро турнирга тайёргарлик кўришяпти. 28-29 июнь кунлари эса Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ҳам халқаро мусобақа бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 1-3 июль кунлари Венгрия давлатининг Сольнок шаҳрида ўсмирлар, ёшлар, катталар ва фахрийларўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ҳам каратэчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Яна бир маълумот, бугун пойтахтимизда халқаро семинар бошланди. Унда Санкт-Петербург шаҳридан келган Россияда 11 та минтақа шинкиокушинкай федерациялари президенти бўлган Абдурашид Хидиров ёш каратэчиларимизга маҳорат сабоқларини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг