UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 10:40
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганда универсал жанг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди

Наманган вилояти кейинги йилларда кўплаб нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилмоқда.

Жумладан, Янги Наманган туманида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида ташкил этилган универсал жанг бўйича жаҳон чемпионатида ўсмирлар ва катталар иштирок этди.

Мазкур мусобақада Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Арманистон, Замбия сингари дунёнинг йигирмага яқин давлатидан беш юзга яқин спортчилар ғолиблик учун татамига чиқди. 

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган наманганлик спортчилар маҳорат ва чаққонлик бобида рақибларидан қолишмаган ҳолда муносиб иштирок этиб, салмоқли муваффақиятларни қўлга киритди.  

Хусусан, Наманган шаҳри спорт мактаби тарбияланувчилари Ҳожиакбар Исроилов, Азизбек Болтабоев, Янгиқўрғон тумани спорт мактаби вакили Лола Абдусатторова барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.  

Жаҳон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари Республика спорт вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг