UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 янв 16:36
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" қишда кимлар келгани ва кетганини эълон қилди

Янги футбол мавсуми олдидан Қарши жамоаси таркибида ўзгаришлар юз берди.

Ўтган мавсумда жамоа таркибида тўп тепган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв, ҳимоячи Дилшод Саитов, ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов "Насаф"ни тарк этди. 

Шунингдек, яна бир ярим ҳимоячи Муродбек Раҳматов Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига ижарага берилди.

Жамоани тарк этган футболчилар ўрнига янги футболчилар билан шартнома имзоланганидан хабарингиз бор. Хусусан, ўтган мавсум "Қўқон-1912"да ҳаракат қилган Жавоҳир Сидиқов,  Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўйнаган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ва Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Муҳаммаджон Раҳимов Қаршига таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар хорижий йиғинни ўтказиш учун 27 январь куни Туркияга учиб кетади.

Аввалроқ "Насаф" 2023 йилда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум бўлган эди.

   


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг