UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 16:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Навбатдаги Олимпиада медали учун ҳаракатми? Ўзбекистон яна бир доғистонлик эркин курашчини маҳаллийлаштирди

Хабар бериб бораётганимиздек, Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўтказиляпти.

Кеча турнир доирасида эркин кураш бўйича беллашувларга старт берилганди.

Қизиғи, 65 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда асли доғистонлик Алик Хадарцев ҳам иштирок этиб, олтин медалга эга чиқди. У 2024 йилги Ўзбекистон чемпионатига ҳам жалб этилиб, якунда ғолиб бўлганди.

Финал беллашувида Хадарцев Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу вазн тоифасидаги етакчи спортчиси Умиджон Жалоловдан устун келди.



Wikipedia маълумотларига кўра, 25 яшар Хадарцев спорт фуқаролигини Ўзбекистонга ўзгартирган. У фаолияти давомида ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпиони (2016), Ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони (2016), Ёшлар ўртасидаги Россия чемпионатида бронза медали соҳиби (2019), U21 ёш тоифасидаги Россия чемпионатида олтин (2020), МДХ мамлакатлари ўйинларида олтин (2021) ҳамда катталар ўртасидаги Россия чемпионатида бронза (2023) медалларини қўлга киритган.

Аввалроқ, Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси 74 кг вазн тоифасида Россия вакили Разамбек Жамаловни маҳаллийлаштириб, Париж-2024 Олимпиадасида олтин медалга эга чиққанди.

Алик билан боғлиқ маълумотни Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси матбуот хизмати тасдиқлаши мумкин эди, аммо у мавжуд эмаслиги ачинарли.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубогининг илк кунги натижалари:

57 кг:

1. Усмонов Ҳусанбой (РОПСТТМ)

2. Усмонов Қарши (Сурхондарё)

3. Тожимаматов Амирхон (Андижон)

3. Абдурасулов Аслиддин (Сурхондарё).

65 кг:

1. Хадарцев Алик (Тошкент шаҳри)

2. Жалолов Умиджон (РОПСТТМ)

3. Ҳайдаралиев Нурмуҳаммад (Наманган)

3. Қўлдошев Муҳаммадқодир (РОПСТТМ).

74 кг:

1. Отахонов Зафар (РОПСТТМ)

2. Чўлибоев Жафар (Тошкент вилояти)

3. Камолов Зафар (Хоразм)

3. Урдошев Амир (Жиззах).

86 кг:

1. Исломов Бобур (РОПСТТМ)

2. Махсетбаев Айбек (Қорақалпоғистон)

3. Тожибоев Искандар (РОПСТТМ)

3. Рўзимбоев Бобурбек (РОПСТТМ).

97 кг:

1. Назирбоев Отабек (РОПСТТМ)

2. Сапарниязов Ажинияз (Қорақалпоғистон)

3. Азимов Боймурод (Сурхондарё)

3. Ражабов Мироншоҳ (Бухоро).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг