UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 июл 10:51
Янгиликлар

Дзюдо

Навоий “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси кучлиларни аниқлади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган “Uzbekistan Judo Tour” турнирида -81, -90, -100 ва +100 кг вазнларида беллашувлар ўтказилди. Ўз вазн тоифаларида сурхондарёлик Аҳрор Зиёдуллаев, Отабек Тўрабоев, Жаҳонгир Маматраҳимов ва Исломбек Равшанқулов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. 

Беллашувлар чинакамига муросасиз тус олди. Истеъдодли ёш дзюдочилар терма жамоа аъзоларига муносиб тарзда рақобатни юзага келтира олишди. Тўртта вазннинг учтасида олтин медалга эга чиққан Сурхондарё вилояти терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.   

Ғолиблар 22, кумуш медаль эгалари 14, бронза медаль соҳиблари эса 7 миллион сўм пул мукофотига ҳам эга бўлишди. Тантанали тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов иштирок этди. 

Навоий “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси

1. Аҳрор Зиёдуллаев (Сурхондарё)

2. Муроджон Йўлдошев (Тошкент шаҳри)

3. Зулфиддин Усмонов (Навоий)

3. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)


-90 кг вазн тоифаси

1. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)

2. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

3. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)

3. Алишер Саманов (Самарқанд)


-100 кг вазн тоифаси

1. Жаҳонгир Маматраҳимов (Сурхондарё)

2. Амир-Саид Жейлиев (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммадали Зоиров (Тошкент шаҳри)

3. Дилшод Чориев (Тошкент вилояти)


+100 кг вазн тоифаси

1. Исломбек Равшанқулов (Қашқадарё)

2. Шоҳруҳхон Бахтиёров (Тошкент шаҳри)

3. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)

3. Жавоҳир Муродиллаев (Қашқадарё)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг