UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 янв 11:55
Янгиликлар

Дзюдо

Навоийда "Универсиада-2023" республика финал босқичи бўлиб ўтди + ФОТО

Навоий шаҳрида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида дзюдо бўйича "Универсиада-2023" спорт мусобақасининг Республика финал босқичи ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар олий таълим муассасаларидан 200 нафарга яқин талаба-спортчилар иштирок этди. Икки кун давом этган муросасиз баҳслар якунида вазн тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Якунда 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган Бухоро вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Бухоролик талабалардан вазн тоифалари бўйича Каримов Собиржон (-60 кг), Бекмуродов Алибек (-73 кг) ва Эркинов Мурод (-100 кг) олтин, Фармонова Гулшод (-63 кг), Бобожонов Жалолиддин (+100 кг) кумуш, Амонов Муҳаммадқодир (-90 кг) ва Рўзиева Маржона (+78 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни Хоразм вилояти терма жамоаси эгаллаган бўлса, кучли учликка Сурхондарё вилояти терма жамоаси талаба спортчилари якун ясашди.

Ғолиб ва совриндор талаба спортчилар сертификат, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг