UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

26 ноя 07:06
Янгиликлар

Дзюдо

Кутилмаган "меҳмонлар". Иккинчи кун 4 та вазнда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди + ФОТО

Бухоро шаҳридаги "Универсал" спорт саройида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни эркаклар -73, -81, аёллар -63 ва -70 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Тўртта вазндан 2 тасида хоразмлик дзюдочи қизлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Нигина Сапарбаева ва Хуршида Раззоқбердиева ўз вазнларида Ўзбекистон чемпиони бўлишди. 

Муросасиз ва шу билан бирга кутилмаган натижаларга бой бўлган эркаклар ўртасидаги беллашувлар якунида сирдарёлик Элбек Тожиев ва навоийлик Зулфиддин Усмонов олтин медалларга эга чиқди. Ўзбекистон чемпионатида янги номларнинг пайдо бўлаётган терма жамоадаги рақобатни янада кучайтиради.   


Иккиинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-63 кг вазн тоифаси

1. Нигина Сапарбаева (Хоразм)

2. Севинч Исоқова (Жиззах)

3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

3. Маржона Нуруллоева (Самарқанд)


-70 кг вазн тоифаси

1. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)

2. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)

3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм) 

3. Интизор Узоқбоева (Қашқадарё)


-73 кг вазн тоифаси

1. Элбек Тожиев (Сирдарё)

2. Муҳаммад Жумаев (Навоий)

3. Иноят Телманов (Тошкент шаҳри)

3. Муҳриддин Маърупов (Бухоро)


-81 кг вазн тоифаси

1. Зулфиддин Усмонов (Навоий)

2. Тўлқин Очилов (Қорақалпоғистон)

3. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент вилояти)

3. Муроджон Йўлдошев (Хоразм)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг