UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 авг 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нега айнан “Зомби”? (мутолаа учун)

Теглар :  Кореялик зомби
Бу “бемаза” йигит ўзининг ақлдан озган услуби билан танилган.

Ҳимояланиш ҳақидаги фикрлар унинг учун иккинчи даражали ҳисобланади...

26 август куни UFC фахрийси Чан Сунг Жунг Сингапурдаги турнирнинг асосий жангида Макс Холлоуэйга қарши баҳс олиб борди. Аралаш яккакураш оламида Жунг кўпроқ “Зомби” номи билан машҳур. Хўш, унга бундай лақаб нега берилган? Жунг мактабда кўп бор зўравонликкка учраган, ҳатто қизлардан томонидан хам калтакланган, кейин эса жанг санъати билан шуғулланишни бошлаган. Ҳаммаси ана ўшандан кейин бошланди...


Чан Сунг Жанубий Кореянинг Похан шаҳрида туғилган, бироқ ўсмирлик чоғида Сеул яқинидаги кичик шаҳарчага кўчиб ўтган ва у ерда жиддий зўравонликка дуч келган. Тенгдошлари уни нафақат бегона деб билишади, балки жисмоний ҳолати устидан ҳам мазаҳ қилишарди. Боиси, у паст бўйли ва озғин йигит бўлган. “Мени ҳар куни ҳақорат қилишди ва лақаблар қўйишди. Дўстларим йўқ эди. Ҳатто қизлар ҳам мени уришарди. Фақат сабр қилиш қолганди”, - дея хотирлайди жангчининг ўзи. 


“Зомби”нинг холаси уни корейс миллий жанг санъати – Ҳапкидога олиб келганидан сўнг барчаси ўзгарди. Орадан бир йил ўтгач, у кикбоксингга ўтди, ўзини дзюдода ва жиу-житсуда ҳам синаб кўрди, 18 ёшга етганида таэквондога борди. Жунг ўзининг ММА карьерасини Осиё промоушенларида 9 та ғалаба билан бошлади. Корейс жангчиси 2010 йилдан эътиборан мухлислар нигоҳига тушди. Ўша йили WEC 48 мусобақасида Леонард Гарсия билан кечган 3 раундлик жангда гарчи мағлуб бўлган бўлса-да, оқшомнинг энг яхши жанги учун тақдим тақдим этиладиган бонус соҳибига айланди. Унинг жанги UFC раҳбариятида илиқ таассурот қолдиради ва ўша куннинг ўзидаёқ промоушен ёш Чан Сунг ҳақида кичик бир мақола эълон қилади. 

“23 ёшли бу “бемаза” йигит ўзининг ақлдан озган услуби билан танилган. Ҳимояланиш ҳақидаги фикрлар унинг учун иккинчи даражали ҳисобланади. Қўллари доим пастда ва ияги доим баланд – бу жуда ҳайратланарли. У рақибларининг зарбаларини деярли ҳис қилмайди. Душманнинг кучли зарбаларини уни безовталантирмайди. Америка корейс “зомби”сини табриклайди”, дейилганди мақолада. Жунг шундан бошлаб “Зомби” тахаллусини ёқтириб қолди. Ушбу лақаб Жанубий Кореяда жуда машҳурдир. Ҳаммаси унинг жанг услуби сабаб пайдо бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Чан Сунгнинг қафасдаги тажовузкорона ва такрорланмас услуби мухлисларнинг ҳурматига сазовор бўлди. У ўз спарринг шериклари ва жамоадошларини ҳам аяб ўтирмайди. Машғулотлари ҳақиқий жанглардан фарқ қилмайди. Жунг АҚШга кўчиб ўтганидан сўнг “Кореялик зомби”га айланди. Шу билан бирга, у ўз шахсий брендини ривожлантириб борди. Ўзининг савдо линиясини ишга туширди. Қолаверса, саккизбурчакка доим The Cranberries гуруҳининг "Zombie" қўшиғи билан кириб келади. 

“Мен учун томошабинларга қизиқарли жанглар туҳфа этиш муҳим. Менга ўз услубим ёқади. Ўйлайманки, лақабим аралаш жанг санъати усталари ичида энг яхшиси”, - дейди спортчининг ўзи. “Зомби” ҳозир 36 ёшда. У жуда катта тажрибага эга. Жунг шу кунга қадар 2 та чемпионлик жангини ўтказган. Энди нега уни “зомби” дейишларини тушунгандирсиз?!


Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
01 сен 14:28:02
Юсуф Ачилов
Qoyil
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг