UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нганнунинг PFL дебют жангидаги эҳтимолий рақиби маълум

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну Professional Fighters League (PFL)да дебют қилади.

Камерунлик аралаш яккакураш устасининг рақиби катта эҳтимол билан америкалик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер бўлади. Бу ҳақда PFL асосчиси Дон Дэвис хабар берди.

"Мен шаффоф бўлиш тарафдориман. Очиғи, Нганнунинг қачон дебют қилишини биз билмаймиз. Лекин шуниси аниқки, у 2024 йилда PFL байроғи остида юз фоиз кафолати билан жанг ўтказади. Билишимча, бу жанг аралаш яккакураш қоидалари асосида бўлиб ўтади. Унинг рақиби катта эҳтимол билан Деонтей Уайлдер бўлади. Уайлдернинг ўзи ҳам бу жангни истаяпти. Бу бокс ва ММА олами учун катта янгилик бўлар эди. Бу жанг турганида, иккинчи ва учинчи вариантлар ҳақида ўйлаш мантиқсизлик", — деди Дэвис MMA Hour нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер фаолиятида ҳеч қачон аралаш яккакураш усулида жанг ўтказмаган. Унинг боксдаги профессионал рекорди 43 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни ташкил этади. Уайлдер 23 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Жозеф Паркерга қарши рингга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг