UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 апр 13:45
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова терма жамоадан кўра Швейцариядаги турнирни афзал кўрдими?

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган теннис бўйича нуфузли Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания минтақаси биринчи саралаш гуруҳи ўйинлари доирасида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Нигина Абдураимова ушбу турнирда терма жамоа шарафини ҳимоя қилмаяпти. 7 апрель куни эълон қилинган таркибимиздаёқ унинг исм-шарифи рўйхатда йўқ эди. 

Абдураимова бугун Швейцариянинг Кьяссо шаҳрида ўтказилаётган W60 турнирининг асосий тўр илк давра учрашувида кортга чиқади. Бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланадиган ушбу баҳсда Нигина германиялик Мона Бартелга қарши баҳс олиб боради. 

Таққослаш учун, Абдураимова WTA рейтингида 186, Бартел  эса 201-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. 2018 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкентда ўтган WTA турнирининг 1/16 финал босқичидаги учрашувда Мона 4/6, 6/3, 6/3 ҳисобларида ғалаба қозонган эди. 

Энди савол туғилади: Billie Jean King кубоги Нигинанинг режаларига кирмаган эдими ёки мураббийлар терма жамоадаги ёшларга имконият бериш учун биринчи ракеткамизни Европа турнирларидан безовта қилишмадими?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг