UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 окт 09:32
Янгиликлар

Оғир атлетика

Нима сабабдан Жаҳон чемпионатида фақат Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этиши айтилди

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг ЖЧдаги иштироки бўйича муносабат билдирди.

"Сўнгги кунларда жамоатчилик орасида “Нега Жаҳон чемпионатида фақат Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этмоқда? Қолган спортчиларимиз-чи ?” деган саволлар янграмоқда.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси шуни маълум қиладики, жорий йилги Жаҳон чемпионати ва ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом бирдамлик ўйинлари орасидаги танаффус атиги бир ойни ташкил қилади. Спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги ва оптимал спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида мураббийлар штаби келишилган ҳолда, Жаҳон чемпионатида фақат икки нафар вакилимиз – Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевни иштирок эттириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ҳозирда терма жамоамизнинг қолган аъзолари барча эътиборини Ислом бирдамлик ўйинларига қаратиб, тайёргарликни давом эттирмоқда", дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, Руслан ва Акбар ЖЧда бир хил, 110 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этади. Уларнинг чиқиши 10 октябрь куни, бизнинг вақт билан соат 22:30 да бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 окт 10:34:59
Тож
ЖЧ Ислом бирдамлик ўйинлари нуфузидан ўн марта ортиқ эмасми???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг