UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 дек 14:31
Янгиликлар

Футбол

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди?

Ярим ҳимоячи май ойида Бразилияда содир бўлган сув тошқинлари пайтидаги қаҳрамонлиги учун эътироф этилди.

Жорий йилнинг бошида Бразилиянинг жанубий қисмидаги сув тошқинларида Порто Алегре шаҳри футболчилари энг яхши инсоний фазилатларини намоён этди.

"Интернаcионал" жамоаси аъзоси Тиаго Майя шаҳар аҳолисига ёрдам бериш учун кўчага чиққан футболчилардан бири эди ва унинг саъй-ҳаракатлари ФИФА томонидан Fair Play мукофоти билан тақдирланди.

2016 йилда Бразилия терма жамоаси билан Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган ярим ҳимоячи сув босган бинодан кекса аёлни орқасига опичлаб олиб чиқиб кетаётган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳайрат ва таҳсинига сазовор бўлди.


Натижада у ФИФА томонидан мукофотга лойиқ кўрилди. Мазкур соврин футболчи, мураббий, жамоа, ҳакам, мухлис ёки мухлислар гуруҳига майдон ичида ёки ташқарисидаги намунавий ва адолатли хатти-ҳаракатлари учун бериладиган шарафли унвон ҳисобланади.

"Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман. Ота-онам менга доимо, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, қўшниларимни севишни ўргатишган. Бир куни уйда уйғониб, "Мен уйда ўтиролмайман, одамларга менинг ёрдамим керак," деган қарорга келдим. Ҳатто Эвайр хоним учрашганимизда мени ўзининг қаҳрамони деб атайди. Мен унга, "Йўқ, Эвайр хоним, менинг ўрнимда бўлганингизда, сиз ҳам мен учун худди шундай қилган бўлардингиз," дейман. Сув тошқинидан сўнг футболни ташламоқчи бўлдим. Бу воқеа менга руҳий жиҳатдан жуда катта таъсир кўрсатди. Лекин зарурат туғилса, бу ишни яна такрорлаган бўлардим."

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг