UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 авг 11:25
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz турнирининг иккинчи куни қандай натижа қайд этди?

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирокида нуфузли турнир давом этмоқда.

Saint Louis Rapid & Blitz мусобақаси "Grand Chess Tour" лойиҳаси доирасидаги тўртинчи турнир бўлиб, унинг мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Бош соврин учун биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб боряпти. 

Турнир айланма форматда, рапид ва блиц йўналишларида вақт назоратида ўтказиляпти. Гроссмейстерлар 9 тур рапид, 18 тур блиц йўналишида ўзаро дона суришади. Мусобақанинг дастлабки уч куни рапид, қолган икки куни блиц баҳслари ташкил этилади. Рапид қисмидаги ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Левон Аронян, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Леньер Домингес, Уэсли Со (ҳаммаси АҚШ), Максим Вашье-Лаграв, Алиризо Фирузжа (иккиси Франция), Ян Непомняший (FIDE), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон)

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам шахматчилар 3 та турда тўқнаш келишди. Нодирбек Абдусатторов кеча 2 дуранг ва бир мағлубият қайд этди. Ҳамюртимиз франциялик Алиризо Фирузжага имкониятни бой берди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа ҳамда дунёнинг учинчи рақамли шахматчиси, америкалик Фабиано Каруана билан муросага келди. Нодирбек бугун ўтказиладиган сўнгги рапид баҳслари олдидан 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллаб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг