UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 сен 08:21
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирининг кечаги баҳсларида икки ғалаба қайд этди + ФОТО

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақанинг иккинчи куни ҳам ортда қолди.

Шу билан бирга мусобақанинг рапид баҳсларига ҳам якун ясалди. Ўз тарихида 10-маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирда жами 8 нафар гроссмейстер, улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси мазкур мусобақанинг 2022 йилги чемпиони ҳисобланади. 

Нодирбек турнирнинг биринчи куни ўтказилган 3 та тур учрашувида 3 хил натижа қайд этганди. Ғалаба билан бошлаб, ўртада дуранг ва якунда мағлубият билан тугатган эди. Кеча ҳам у уч хил натижага эришди. Абдусатторов қора доналарда Владислав Артемьев билан муросага келди. Кейин оқ доналарда озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяровга ютқазиб қўйди. 

Олтинчи турда яна оқ доналарда ўйнайди ва бу сафар Риччард Раппортни таслим этди. Рапиддаги иштирокини қора доналарда мезбонлар вакили Рауф Мамедовга қарши учрашув билан якунлади. Бу баҳсда ютқазиб туришига қарамай, якунда чиройли ғалабага эришди.

Шу тариқа, Вугар Гашимов турнирида рапид баҳслари якунига етди. Ян Непомняший 14 имкониятдан 10 очко жамғариб, блиц баҳслари олдидан турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти. Шахрияр Мамедьяров 9 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Артемьев ва Абдусатторов 8 очко билан кейинги поғоналардан жой олишган. Ҳамюртимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Бугундан блиц йўналишидаги баҳсларга старт берилади. Нодирбек Абдусатторов блицнинг илк турида ҳиндистонлик гроссмейстер Аравинд Читамбарамга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. Вугар Гашимов халқаро хотира турнирининг амалдаги чемпиони ҳиндистонлик Видит Сантош мусобақага кела олмади. Унинг ўрнини айнан Читамбарам эгаллаган. 

Маълумот учун, норвегиялик Магнус Карлсен турнирнинг 4 карра ғолиби ҳисобланади. Шахрияр Мамедъяров икки бор чемпионликка эришган бўлса, Фабиано Каруана (АҚШ), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) ва Видит Сантош (Ҳиндистон) бир маротабадан бош совринга эга чиққан.        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг