UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 авг 08:26
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 2-турида амалдаги жаҳон чемпиони билан ўйнади

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 2-тур учрашувлари ортда қолди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Кечадан дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Афсуски, Нодирбек Абдусатторов кетма-кет иккита партияда рақибларига ютқазиб қўйди ва совринли ўринлар учун курашиш имкониятии пасайтириб юборди. Биринчи турда Левон Аронянга мағлуб бўлган ҳамюртимиз 2-турда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммараджудан енгилди.

Ароняндан қабул қилинган мағлубиятга вақт камлиги сабаб бўлганди. Кеча эса Нодирбек ноаниқ ҳаракатлар эвазига ютқазди. Юришлардаги аниқлик фоизи 87.0 га 92.7 нисбатда бўлди. Гукеш 1-турда ватандоши Рамешбабу Праггнанандҳага мағлуб бўлганди. Прагг бу турда оқ доналарда Фабиано Каруана билан муросага келди. Франциялик Алиреза Фирузджа польшалик Ян-Криштоф Дудадан устун эканини исботлади. Қолган икки партия дуранг натижа билан якунига етди.   

Sinquefield Cup 2025. 2-тур натижалари:

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Фабиано Каруана (АҚШ) 1/2-1/2     

Левон Аронян (АҚШ) - Сэм Севиан (АҚШ) 1/2-1/2

Уэсли Со (АҚШ) - Максим Вашье-Лаграв (Франция) 1/2-1/2

Алиреза Фирузджа (Франция) - Ян-Криштоф Дуда (Польша) 1-0

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 1-0

Бугун Sinquefield Cup 2025 турнирида 3-тур учрашувлари ўтказилади. Бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланадиган турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Рамешбабу Праггнанадҳага қарши баҳс олиб боради. Учинчи тур олдидан очко олмаган биргина ҳамюртимиз қолмоқда. Прагг 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Sinquefield Cup 2025. 3-тур жуфтликлари:

Сэм Севиан (АҚШ) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) 

Фабиано Каруана (АҚШ) - Алиреза Фирузджа (Франция)      

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Левон Аронян (АҚШ) 

Ян-Криштоф Дуда (Польша) - Уэсли Со (АҚШ)  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг