UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 08:26
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Кечадан дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришди. 

Нодирбек Абдусатторов тўрт соатдан ошиқ давом этган 1-тур учрашувида Левон Аронянга имкониятни бой бериб қўйди. Оқ доналарда ҳаракат қилган ҳамюртимиз вақт камлиги сабаб эндшпилга тушиб қолди ва бунинг натижасида хатога йўл қўйди. Америкалик гроссмейстер бир неча кун олдин айнан Сент-Луис шаҳрида якунига етган Saint Louis Rapid and Blitz 2025 турнирида чемпион бўлган эди. Ўшанда Нодирбек ҳар икки блиц партияларида Аронянни мағлубиятга учратганди. Левон кеча ўша мағлубиятлар учун реванш ола билди.    

Биринчи турда Рамешбабу Праггнанандҳа ҳам муҳим ғалабага эришди. У ўзига хос ҳинд дербисида ватандоши, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуни оқ доналарда мағлубиятга учратди. Биринчи турнинг қолган учта партиясида томонлар муросага келишди.  

Бугун 2-тур учрашувлари ўтказилади. Бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланадиган турда Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши қора доналарда ўйнайди.  

Sinquefield Cup 2025. 1-тур натижалари:

Сэм Севиан (АҚШ) - Уэсли Со (АҚШ) - 1/2-1/2

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Алиреза Фирузджа (Франция) - 1/2-1/2

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Левон Аронян (АҚШ) - 0-1

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - 1-0

Фабиано Каруана (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша) - 1/2-1/2

Sinquefield Cup 2025. 2-тур жуфтликлари:

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Фабиано Каруана (АҚШ)      

Левон Аронян (АҚШ) - Сэм Севиан (АҚШ) 

Уэсли Со (АҚШ) - Максим Вашье-Лаграв (Франция)

Алиреза Фирузджа (Франция) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг