UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 07:42
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда чиройли ғалабага эришди ва Sinquefield Cup`ни кучли учликда якунлади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири ўз якунига етди.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этди. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор эди. 

Турнирнинг сўнгги 9-турида ҳамюртимиз оқ доналарда мусобақанинг иккинчи рақамли шахматчиси, FIDE байроғи остида қатнашган россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва чиройли ғалабага эришди. 

Шу тариқа, Нодирбек 2 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Тўртинчи поғонадаги Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721) ҳам мусобақани 5 очко билан якунлади. Француз гроссмейстери сўнгги турда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь (Хитой, 2745)ни мағлубиятга учратди. 

Тўққизинчи турнинг яна бир учрашувида ғалаба қайд этилди. Турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Фабиано Каруана оқ доналарда Аниш Гири (Нидерландия, 2746)ни енгди. Бу билан америкалик шахматчи очколарини 5,5 тага етказиб, мусобақани 2-ўринда якунлади. 

Sinquefield Cup бош соврини Алиреза Фирузжа (Франция, 2751)га насиб этди. Фаранг гроссмейстери сўнгги 9-турда оқ доналарда Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749) билан муросага келди. Бу дуранг унга 6 очко билан турнир чемпиони бўлиш учун кифоя қилди.  

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг