UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 авг 10:53
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва бошқа иштирокчилар Saint Louis Rapid & Blitz турниридан қанча пул ишлаб олишди?

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир Левон Ароняннинг ғалабаси билан якунланди.

Saint Louis Rapid & Blitz 2025 чемпиони бош соврин билан бирга 13 рейтинг очкоси ҳамда 40 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Иккинчи ўрин эгаси Фабиано Каруана (АҚШ) эса 10 очко ва 30 000 долларга эга чиқди. Нодирбекка ҳар икки блиц учрашувида ҳам ютқазган франциялик Максим Вашье-Лаграв учинчи ўрин соҳиби сифатида 8 очко ва 25 000 долларга эга бўлди. 

Блицда биринчи, умумий рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаган Нодирбек Абдусатторов 7 очко ҳамда 20 000 АҚШ долларини расмийлаштирди. Охирги 10-ўринни эгаллаган америкалик гроссмейстер Сэм Шанкланд 1 очко ва 7 000 долларлик бўлди.        

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, унинг учтасида иштирок этиб, биттасида чемпионга айланган Максим Вашье-Лаграв умумий 28 рейтинг балли ҳамда 122 667 доллар мукофот пулини ўзиники қилиб улгурди. Абдусатторов ҳам учта турнирда қатнашди ва ўз ҳисобига 18 очкони қўшиб қўйиш баробарида 57 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотни ўзининг банкдаги ҳисоб рақамига тушириб қўйди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг