UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 май 17:10
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар Sharjah Masters 2025`дан қанча мукофот пули ишлаб олишди?

Хабарингиз бор, БААнинг Шаржа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз 10 кунлик меҳнатидан 7000 АҚШ доллари ишлаб олди. 

Нодирбекдан ярим очко кўп тўплаб, Sharjah Masters 2025 турнири чемпионига айланган нидерландиялик Аниш Гири 15 000 доллар қўлга киритди. Абдусатторов сингари 6,5 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаган сербиялик Александр Инджич 10 000 долларга бойиб олди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 9-турида Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда польшалик Малек Жандан устун келди. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда туркиялик Ишик Алпарслан билан дуранг ўйнади. Ортиқ Ниғматов эса оқ доналарда яна бир турк шахматчиси Санал Ваҳаб билан муросага келди. Топ-15`таликка кирган шахматчилар ҳам пул мукофотларига эга бўлишди. 

Эътиборлиси, Sharjah Masters 2025 турнирининг С гуруҳида иштирок этган Қиличбек Назаралиев 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллади. Ўз гуруҳида 35-рақам остида сараланганига қарамай, ҳамюртимиз рейтингда ўзидан юқорида бораётган рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Назаралиев 1100 доллар мукофот пулига ҳам эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг