UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 май 13:19
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар Superbet Chess Classic Romania турниридан қанча мукофот пули ишлаб олди?

Хабар берганимиздек, Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар гроссмейстери қаторида бош соврин учун ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб борди. 

Гроссмейстеримиз 9 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, соф 5-ўринни эгаллади. У 10 кунлик меҳнатидан 6 GCT очкоси ҳамда 26 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Беш ярим очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра мусобақа чемпионига айланган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 10 очко ҳамда 77,667 АҚШ долларига эга бўлди. 

Кучли учликдан жой олган франциялик шахматчилар ҳам 5,5 очкодан жамғаришди. Иккинчи ўрин соҳиби Максим Вашье-Лаграв ҳам, Алиреза Фирузджа ҳам бир хилда 67,667 долларга эга чиқишди. Сўнгги ўрин билан кифояланган польшалик Ян-Криштоф Дуда 10 500 доллар мукофот пулини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг