UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 май 16:28
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов ва яна уч гроссмейстеримиз Sharjah Masters турнирида иштирок этади

Бугун БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири бошланади.

Кеча Руминиянинг Бухарест шаҳрида якунига етган турнирнинг сўнгги турида ўйнаган Нодирбек Абдусатторов бугун деярли дам олишсиз бошқа давлатдаги мусобақанинг биринчи тур учрашувида дона суради. Абдусатторов Sharjah Masters турнирида биринчи рақам остида таснифланган. У бугун соат 17:00да бошланадиган 1-тур учрашувида қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Панаяппан Сетхураманга қарши баҳс олиб боради.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторовдан ташқари яна уч гроссмейстеримиз - Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳсларга киришади. 

Sharjah Masters 2025 турнири швейцарча тизимда ўтказилиб, 9 турдан иборат бўлади. Вақт назорати 90 дақиқа ва ҳар бир юришга қўшимча 30 сония вақт қўшиб берилади. Нидерландиялик Аниш Гири мусобақада Нодирбекдан кейин иккинчи рақам остида сараланган. 


Шахматчиларимизнинг бугунги 1-тур учрашувлари:

Панаяппан Сетхураман (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов

Жаҳонгир Воҳидов - Амин Табатабайи (Эрон)

Муҳиддин Мадаминов - Сянюй Сюй (Хитой)

Ортиқ Ниғматов - Пранав Ананд (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг