UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 окт 11:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионати совриндори! Умиджон Жалолов бугун олтин медаль учун гиламга чиқади

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилиги эркин кураш баҳсларининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун нисбатан муваффақиятли келди. 57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. У бронза учун кечган беллашувда украиналик Владислав Абрамовни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

65 кг вазнда курашган терма жамоамиз аъзоси Умиджон Жалолов саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, финалга йўл олди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги барча мусобақаларнинг чемпиони бўлган Жалолов 1/8 финалда украиналик Микита Гончаровни 3:2, 1/4 финалда озарбайжонлик Айхан Абдуллазадани 6:1, 1/2 финалда эса қирғизистонлик Билол Шарип уулуни 5:2 ҳисобида таслим этди. 

Бугун Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатининг финалида ҳиндистонлик Сужит Сужитга қарши гиламга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан тахминан соат 21:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг