UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 май 10:00
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди

Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Актобе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Aktobe Open 2024 турнири анъанавий тарзда Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келиняпти. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида уч нафар шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665), Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) ва Муҳиддин Мадаминов (2504) ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.  

Мусобақанинг 6-турида уччала вакилимиз ҳам оқ доналарда ҳаракат қилишди. Якуббоев FIDE байроғи остида ўйнаётган Василий Корчмар (2424) устидан ғалабага эришиб, етакчилар сафига қўшилиб олди. Суяров яна бир FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган Сергей Лобанов (2506), Мадаминов эса кутилмаганда қозоғистонлик Сауат Нургалиев (2320)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугун ўтказиладиган 7-тур олдидан ҳиндистонлик гроссмейстер Абҳижит Гупта 6 имкониятдан 5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Бу турда ғалаба қозонган Парҳам Мақсудлу (Эрон) ва Шант Саргсян (Арманистон) очколарини 5 тага етказиб, Гупта билан тенглашиб олишди. 4-12 ўринлардан жой олган шахматчилар 4,5 тадан очко жамғаришган. Улар сафида Нодирбек Якуббоев ҳам бор. 

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани ҳам ҳозирча Нодирбек Якуббоев қайд этмоқда. Муҳаммадзоҳид Суяров 3, Муҳиддин Мадаминов эса 2,5 очкога эга. Улар мос равишда 40 ва 56-ўринларни банд этишган. Бугун ўтказиладиган 7-турда шахматчиларимиз рақибларига қарши қора доналарда ҳаракат қилишади.        


Aktobe Open 2024. 7-тур жуфтликлари

Валентин Байдецкий (Австрия, 2482) - Нодирбек Якуббоев (2665) 

Ергали Сулеймен (Қозоғистон, 2254) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2429)

Ораш Шоназаров (Қозоғистон, 2311) - Муҳиддин Мадаминов (2504) 

Маълумот учун, Aktobe Open 2024 турнири ғолиби 20 000 доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 15 600, учинчи ўрин эгаси эса 11 100 АҚШ долларини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг