UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 ноя 17:18
Янгиликлар

Теннис

Номдор рақибасига қарши ўйнаган Абдураимовада аламли мағлубият

Буюк Британиянинг Шропшир графлиги Шрусбери шаҳрида теннис бўйича ITF W100 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўряпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 1/16 финалдан ўрин олган учрашувни япониялик Мисаки Доига қарши ўтказди.

Ҳозиргина якунига етган муросасиз баҳсда Абдураимова номдор рақибасидан аламли тарзда енгилди. Биринчи сет 6/3 ҳисобида Кунчиқар юрт вакиласи фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетни 1/3 ҳисоби билан бой бераётган Нигина камбэк амалга ошириб, сетлар бўйича мувозанатни тиклади - 6/3. Ҳал қилувчи учинчи сетда 3/0 ҳисобида олдинга чиқиб олган Абдураимова якунда тай-брекда 6/7(2) ҳисобида ютқазди. 

Таққослаш учун, 28 ёшли Нигина WTA рейтингида 173, 31 ёшли Мисаки эса роппа-роса 150-ўринни эгаллаб турибди. Дои турнирнинг еттинчи сараланган теннисчиси эди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Ҳамюртимиз учрашув давомида 9 та эйс зарбасини амалга оширди. Мисакида бу кўрсаткични 2 тани ташкил қилди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг