UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июн 09:49
Янгиликлар

Футбол

Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер яқин орада Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди.

Бу ҳақда журналист Тоби Альтшаффль ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Евро-2024 Мануэль Нойер учун Германия терма жамоасидаги сўнгги турнир бўлади. Шундан сўнг, "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген терма жамоанинг биринчи рақамли посбонига айланади.

Олдинроқ Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Европа чемпионати учун биринчи рақамли дарвозабон сифатида Нойерни танлагани маълум бўлганди. "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген эса бу қарордан норозилигини билдирди.

2024 йилги Европа чемпионати Германия майдонларида бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа 1/8 финалга йўл олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг