UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 авг 18:49
Янгиликлар

Каратэ

NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади

Шу кунларда Ҳасан ва Мутал Назаров раҳбарлигидаги NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари олдинда турган нуфузли халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўришяпти.

Жумладан, Мутал Назаровнинг ўзи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган 5 th American Full Contact Karate championship мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шу мусобақа якунланганидан кейин бир ҳафта давомида Америка Қўшма Штатлари каратэчилари билан ҳамкорликда қўшма семинарлар ўтказилади. 

NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари эса 27-28 сентябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлик қиладиган фуллконтакт каратэ бўйича Марказий Осиё Очиқ чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда. 

Куни кеча Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида ушбу мусобақада қатнашадиган спортчиларни аниқлаш мақсадида саралаш турнири ташкил этилди. Наманган вилояти бош мураббийи Шамсиддин Эшонов шу мусобақа олдидан қора белбоғ 1-ДАН соҳиби бўлгани маълум бўлди. Унга махсус сертификат ва қора белбоғ Япониянинг Токио шаҳридан келади. 

Кейинги манзил октябрь ойида айнан Токио шаҳрида ташкил этиладиган 56-Япония Очиқ чемпионати! NUR-HAS каратэ марказининг асосий мақсади ёшлар келажагини спорт ютуқлари орқали намойиш этиш ва Ватанимиз шаънини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя килишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг