UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 апр 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов ҳам Саудиядаги UFC турнирида жанг қилади, рақиб маълум!

Хабарингиз бор, 22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар ушбу оқшомнинг яна бир жангини тасдиқлашди. Россиялик Саид Нурмагомедов UFC on ABC 6 турнири доирасида америкалик Монтел Жексонга қарши октагонга чиқадиган бўлди. 

Маълумот учун, 32 ёшли Саид Нурмагомедов ўтган йилнинг октябрь ойида тожикистонлик Муин Гафуровни биринчи бўлимнинг ўзида мағлубиятга учратганди. Бунгача Саид америкалик Жонатан Мартинезга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, ўзининг 4 та ғалабадан иборат сериясига чек қўйганди. Саид Нурмагомедов ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамоновга қарши жанг ўтказиб, бўғиш усули билан ғалаба қозонганди.

Америкалик 31 ёшли Монтел Жексон эса айни пайтда 4 та ғалабали серия билан келмоқда. Сўнгги жангида у Рани Яяни биринчи раундда нокаутга учратган эди. Ҳозирда ҳар иккала жангчи ҳам дивизион рейтингида Топ-15 `га кирмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг