UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов: "Ҳақиқий чемпион даъвогарлар ҳақида ўйламайди"

Октябрь ойида Марио Баутистани мағлуб этган Умар Нурмагомедовни навбатдаги жангида Дэйвесон Фигередони эҳтимолий мағлуб этиши ҳам UFC’нинг энг енгил дивизионида чемпионлик имкониятини кафолатламаслиги ҳавотирга солмоқда.

Шу муносабат билан россиялик аралаш яккакураш устаси жаҳон чемпиони бўлиш нимани англатишини эслатиб ўтишга қарор қилди.

"Жаҳон чемпиони унвони шунчаки тож эмас. Бу сенинг энг яхши эканлигингнинг исботи ва исталган вақтда буни тасдиқлаш, яъни ҳимоя қилишга тайёрлигингдир. Ҳақиқий чемпион даъвогарлар ҳақида ўйламайди. У бир шиорга содиқ қолиши керак: "Ҳар қандай рақиб. Исталган жойда. Исталган вақтда", - деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Катта эҳтимол билан, ушбу баёнот ўтган ҳафта Мераб Двалишвилини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қайтариб олган ҳамюрти Пётр Янга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов ва Дэйвесон Фигередо ўртасидаги жанг 24 январь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 324 турнири доирасида ташкил этилади. Худди шу турнирда дивизионнинг собиқ чемпиони Шон О`Мэлли октагонга қайтади. Агар у Сонг Ядонг устидан ғалаба қозонса, чемпионлик пойгасида нафақат Нурмагомедовни, балки Двалишвилини ҳам ортда қолдириши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг