UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини кимга қарши ўтказиши мумкинлиги маълум қилинди + ФОТО

Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги жангига оид маълумотлар пайдо бўлди.

Кеча ҳамюртимиз Instagram саҳифаси орқали 2024 йилнинг февраль ёки март ойида жанг қилишини билдириб, икки рақиб суратини жойлаштирган ҳолда навбатдаги жангига ишора қилган эди.

Маълум бўлишича, ҳамюртимиз кейинги жангини Жеральд Мёршарт (35-17-0) ёки Седрик Дюмасга (9-1-0) қарши ўтказиш ниятида. Мёршарт ҳам, Думас ҳам АҚШ вакили ҳисобланади.

Жеральд Мёршарт UFC'да 19 та жанг ўтказган ва уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган, қолган 9 та жангда рақибларига имкониятни бой берган. У охирги жангини 2023 йил август ойида Андре Петроскига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган. Қизиғи, Мёршарт UFC'даги фаолияти давомида ўзбекистонлик бошқа бир жангчи - Маҳмуд Мурадов билан ҳам тўқнаш келган ва ғалаба қозонган.

Седрик Думас эса UFC'да ҳозиргача 3 та жанг ўтказган ва уларнинг 2 тасида ғолиб бўлган, бир жангда мағлубиятга учраган. У охирги жангини 2023 йил октябрь ойида Абу Азайтарга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.

Ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев эса UFC'да ҳозирча битта жанг ўтказган. Унинг илк жангида бразилиялик Бруно Сильва рақиблик қилган. Жанг илк раундда ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг