UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 июн 18:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Одилхон Камолов Мuradov Legion Team'га қўшилдими? Жасур Алижонов жавоб берди

Бир неча ой аввал Одилхон Камолов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Мuradov Legion Teamга қўшилгани ҳақида пост қолдирган эди.

Жамоа мураббийи Жасур Алижонов olamsport.com сайтига берган интервьюсида Одилхон жамоага қўшилмаганини айтди.

"Жамоага қўшилиш оддий нарса эмас. Жамоа уни қабул қилиши керак. Залимизга келди, гаплашдик, машғулотларга келсам бўладими деди. Бемалол, келавер дедим. У ерда бошқа нарса бўлгани йўқ. Залга келиб, меҳнат қилиб, дўстлашиб, "мясрубка"да бўлиб, чидаб, ҳақиқий спортчилигини кўрсата олса ана ўшанда жамоага қўшилади. 

Мен ҳали бир марта ҳам жамоа билан машғулот қилмасидан аввал уни жамоага қўшилди дея олмайман. Ҳар қандай спортчи жамоага қўшилишидан олдин, келиб машғулотда қатнашади, ҳарактерини кўрсатади, жамоага киришимлигини исботлайди. Жамоа уни қабул қилганидан кейин у қўшилади. Бизни жамоамиз жуда аҳил - машғулот жараёнидаги "сола-сол"дан кейин ҳаммаси унитилади", - деди Алижонов.

Жасур Алижонов билан тўлиқ интервьюни томоша қилинг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг