UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 мар 10:29
Янгиликлар

Футбол

ЎФА президенти ЖЧ-2026 саралашининг муҳим ўйинлари олдидан миллий жамоа билан учрашди

Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов миллий терма жамоа билан учрашиб омад тилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи доирасида 20 март куни Қирғиз Республикаси, 25 март куни Эрон билан ўйнайди. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов масъулиятли ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди ва ушбу босқич аҳамияти, халқимизнинг азалий орзуси бўлмиш Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш орқали мухлисларни хурсанд қилиш муҳимлиги ҳақида тўхталди. Бош мураббий Тимур Кападзенинг режалари тингланди.

Футболимиз раҳбари шунингдек, футболчилар билан суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилишини маълум қилди. Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Баҳодир Низомович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг