UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 17:11
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ригина Адашбоева ҳам Доха Гран-присини кучли ўнликда якунлади

Қатар пойтахти Дохада оғир атлетика бўйича Гран-при мусобақаси ўзининг якуний палласига кирди.

Кеча мусобақа доирасида аёллар ўртасида -81 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Ригина Адашбоева ҳимоя қилди. Спортчимиз даст кўтариш йўналишида 106 кг натижа билан еттинчи ўринни, силтаб кўтаришда эса 125 кг натижа билан ўн иккинчи ўринни, икки кураш якунига кўра эса 231 кг натижа билан тўққизинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ, терма жамоамиз аъзоси Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳам мусобақада тўққизинчи натижани қайд этган эди. Маълумот ўрнида, эртага турнирдаги сўнгги спортчимиз Рустам Жангабаев супачага кўтарилади. Ҳамюртимиз иштирокидаги баҳс Тошкент вақти билан 12:30 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг