UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 сен 21:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Рустам Жангабаев жароҳат туфайли жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги кунидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугунги куни доирасида эркаклар +109 кг вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазнда Ўзбекистон термаси шарафини Рустам Жангабаев ҳимоя қилиши керак эди. Маълум бўлишича, Жангабаев елкасида жароҳати борлигига қарамай, жаҳон чемпионати учун рўйхатдан ўтган. Аммо бугун у айнан ўша жароҳати туфайли супага чиқа олмади.

Шундай бўлса-да, Рустам Жангабаев Халқаро оғир атлетика федерацияси талабини бажарган, деб топилиб, Париж-2024 Олимпиадаси ўйинлари лицензияси учун ўз имкониятини сақлаб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг