UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

17-25 июль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Қитъамизнинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борган мусобақада жамоалариз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилдилар.

Беллашувлар якунлангач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Вазир ўринбосари Муроджон Исмоилов ва Вазир маслаҳатчиси Авазбек Каримов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов иштирок этиб, барча йўналишда совриндор бўлган жамоаларни қутлашди. 

Қуйида чемпионат якунлари бўйича энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар билан танишасиз:

Ёшлар тоифасида:

Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Қозоғистон

Қизлар:
1. Вьетнам
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 12 та олтин, 4 та кумуш ва 16 та бронза.

Беллашувларда 2 та Осиё ва 1 та ёшлар ўртасидаги жаҳон рекорди ўрнатилди.

Энг яхши эркак спортчи: До Ту Тонг (Вьетнам)
Энг яхши аёл спортчи: Ванесса Сарно (Филиппин)

Ўсмирлар:

1. Ўзбекистон
2. Саудия Арабистони
3. Қирғизистон

Қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Умумий ҳисобда:
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Вьетнам

Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 13 та олтин, 13 та кумуш ва 14 та бронза.

Энг яхши спортчилар: К Дуонг (Вьетнам) ва Анжелин Колония (Филиппин)

Беллашувларда 8 та Осиё ва 7 та ўсмирлар жаҳон рекорди ўрнатилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг