UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 май 07:44
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Теглар :  оғир атлетика
Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлади.

Вакилларимиз орасидан биринчи бўлиб -55 кг вазн тоифасидаги Оғабек Нафасов супага чиқди. Юртдошимиз даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда 127 кг ва икки курашда 238 кг натижа қайд этиб, мусобақани олтинчи ўринда якунлади. 

Қолган ҳамюртларимизнинг чиқиши қуйидаги кунларга белгиланган:

6 май:
-55 кг: Нигора Абдуллаева ва Жамила Панфилова (А гуруҳи, 11:00)

7 май:
-67 кг: Диёр Рўзметов ва Адҳамжон Эргашев (А гуруҳи, 11:00)

8 май:
-73 кг: Достон Ёқубов (А гуруҳи, 14:00)

11 май:
-87 кг: Ригина Адашбоева (А гуруҳи, 11:00)
-96 кг: Суннатилла Ўсаров ва Ҳожиакбар Олимов (А гуруҳи, 14:00)

12 май:
-109 кг: Руслан Нурудинов ва Қурбонмурод Намозов (А гуруҳи, 14:00)

13 май:
+87 кг: Турсуной Жабборова (А гуруҳи, 09:00)
+109 кг: Акбар Жўраев ва Рустам Жангабаев (А гуруҳи, 10:00)



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг