UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 12:50
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз халқаро мусобақада муносиб иштирок этишмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда.

Спортчиларимиз йиғин доирасида 3 карра Олимпиада чемпиони Наим Сулаймонўғлу хотирасига бағишланган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Қайд этиш жоиз, мусобақа мураббийлар штаби учун муҳим назорат турнири вазифасини бажариб бермоқда.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, -55 кг вазн тоифасида қатнашган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтариш йўналишида 107 ва икки кураш бўйича 192 кг билан мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Шунингдек, -81 кг вазнда порлаётган Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳам 337 (153+184) кг билан 3 та олтин медалга сазовор бўлди. -73 кг вазнда қатнашган Адҳамжон Эргашев даст кўтаришдаги 131 кг билан бронза, силтаб кўтариш дастурида 184 кг ва икки курашдаги 337 кг билан 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг