UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 11:36
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин

Хабарингиз бор, Бишкек шаҳрида ўтган Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирда Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори 1/2 финалда қирғизистонлик Орозобек Токтомамбетовни 6-0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва терма жамоамизга навбатдаги лицензияни тақдим этганди. Бу Абдураҳмонов учун учинчи Олимпиада бўлиши керак.

Аммо шошилишга бироз эрта экани кеча тарқалган хабарларда аён бўлди. Гап шундаки, Бекзод Абдураҳмонов Париж-2024 Олимпиадасига бормаслиги, унинг ўрнини маҳаллийлаштирилган россиялик "легионер" Разамбек Жамалов эгаллаши мумкин. Спорт курашларида ҳам қоида бўйича худди оғир атлетикага ўхшаб лицензия жамоага берилади. Мураббийлар штаби хоҳласа, Абдураҳмоновнинг лицензиясини кучли қолдириши ҳам мумкин. 

Биздаги маълумотларга кўра, яхши ният билан Ўзбекистон фуқаролиги берилган Жамалов ҳозирда ўзининг яхши спорт формасига кириб олган. Бекзод ҳам ёмон спорт формада эмас, акс ҳолда Олимпиада лицензиясини ютиб олмасди. Хасавюртлик Жамалов икки карра (2020, 2022) Россия чемпиони ҳисобланади. Россия чемпионатининг финалида Олимпиада чемпиони Заурбек Сидаков билан тенгма-тенг курашган. Истеъдодига шубҳа йўқ, лекин сўнгги йилларда жароҳатлар исканжасига тушиб қолди ва бунинг натижасида жуда кўп мусобақаларда иштирок эта олмади. 

Хуллас, Ўзбекистон спорт курашлари тарихида илк бор Олимпиадага борадиган курашчини шу йўл билан аниқлаймиз. Ушбу мини турнир 6-9 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. Унда энг яхши натижа қайд этган курашчи 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Париж-2024 Олимпиадасига боради. У Бекзод Абдураҳмонов бўладими ёки Разамбек Жамалов, буни тез орада билиб оламиз. 

Мураббийлар штаби ёки бошқа шахсларнинг шу йўл билан энг яхши курашчини аниқлаши қанчалик тўғри қарор бўлганини Париж Олимпиадасида билиб оламиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг