UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 09:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Олимпиада чемпионига Dirty Boxing 4 турнирининг асосий жанги ишониб топширилди + ПОСТЕР

Эркин кураш бўйича 25 ёшли Олимпиада чемпиони Гейбл Стивсон аралаш яккакурашлардаги муваффақиятли дебютидан атиги бир ярим ой ўтгач, янги Dirty Boxing промоушени шоусида жанг ўтказади.

Стивсоннинг америкалик 31 ёшли Билл Свонсонга қарши жанги 30 октябрь куни АҚШнинг Нешвилл шаҳрида ташкил этиладиган Dirty Boxing 4 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Стивсон 12 сентябрь куни LFA 217 турнирида Брайден Питерсонни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, аралаш яккакурашларда муваффақиятли дебют қилганди. Энди эса Dirty Boxing шоусида гибрид қоидалари бўйича жанг ўтказади. Унда нафақат ёпиқ қўлқоп билан, балки кафтлар ва тирсак билан ҳам зарба бериш мумкин. Йиқилган рақибни уришга ҳам рухсат берилади, лекин бунда оёқда туриш керак.

Стивсон ушбу турнир иштирокчилари қаторига, катта эҳтимол билан, промоушен сопромоутери, яъни ҳаммуаллифи, шунингдек, дўсти ва мураббий бўлган собиқ UFC чемпиони Жон Жонс туфайли кирди.

Унинг рақиби Билл Свонсон сўнгги йилларда PFL ва Bellator лигаларида муваффақиятсизликка учраган. Сўнгги қўлқопсиз жангларида ўтказиб, у ерда ҳам мағлуб бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг