UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 13:05
Янгиликлар

Теннис

Олти теннисчи келишилган ўйинлар учун турли йилларга "кесилди", ташкилотчи қамалди

Теглар :  ITIA
Теннисда ҳалолликни таъминлаш Халқаро агентлиги (ITIA) келишилган ўйинларда иштирок этган "жиноий гуруҳ"ни фош қилди.

Ташкилот расмий сайтида берилган хабарга кўра, олти теннисчидан беш нафари ўз айбига иқрор бўлган. Жером Инцерильо, Давид Гуэз ва Роман Бови 4 йилдан 5 йилу 7 ойгача барча теннис фаолиятидан четлатилди ҳамда 25 мингдан 50 000 долларгача жаримага тортилди. 

Янник Янковиц ва Франсуа-Артур Вибер мустақил антикоррупцион эксперт томонидан текширувдан ўтказилди. Улар мос равишда 2 йил ва 2 йилу 3 ойга дисквалификация қилинди. Агустин Мойано ўзига қўйилган айбловларни инкор этгани учун 15 йилга четлатилди ва 10 000 доллар жаримага тортилди. 

Ушбу келишилган ўйинлар бош ташкилотчиси ҳисобланган Григор Саркисян эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У 2017-2018 йилларда юқорида исм-шарифи келтирилган теннисчилар иштирокида келишилган ўйинларни ташкил этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг