UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 15:24
Янгиликлар

Бошқалар

"Омбудсман кубоги" кимга насиб этди? ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабида мини футбол бўйича “Омбудсман кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш Давлат раҳбарининг доимий эътиборларида бўлган масалалардан биридир. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида оммавий спротни риқожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 11 декабрь куни илк маротаба Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мини-футбол бўйича “Омбудсман кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган мазкур футбол мусобақасини ташкил этишдан кўзланган мақсад - халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилувчи ходимларни бир жойга жамлаб, уларни жисмонан соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат. Чунки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бу кўп томондан унинг жисмонан ҳаракатчанлиги, спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши ва албатта соғлом турмуш тарзига риоя қилиши билан чамбарчас боғлиқ. 

“Омбудсман кубоги” мини-футбол мусобақасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Касаба уюшмаси ҳамда «Мадад» бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакилларидан иборат терма жамоалар аъзолари иштирок этишди.

“Омбудсман кубоги 2022” кубоги учун ўйинларда терма жамоалар аъзолари бор куч-ғайратларини сафарбар қилган ҳолатда ўз маҳоротларини кўрсатишди. Мусобақанинг барча босқичлари ҳакамлар томонидан ҳаққоний ва адолатли баҳоланиб борилди. 

Мусобақа якунида дастлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан жорий этилган қатор номинациялар бўйича ҳакамларнинг хулосасига кўра маҳоратли ўйинчилар тақдирланишди. Бунда 

“Энг зўр тўп урар” номинацияси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси терма жамоаси ўйинчиси Жасур Жумаев, “Энг зўр дарвозабон” номинацияси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси терма жамоаси дарвозабони Шахзод Тўраев,  “Мусобақанинг энг зўр ўйинчиси” номинацияси бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) терма жамоаси аъзоси Азизбек Юлдашевлар ғолиб деб топилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига “Омбудсман махсус соврини” топширилди. 

Мусобақа якунларига кўра, 

1-ўрин ва “Омбудсман кубоги” Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил жамоасига; 

2-ўрин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси;

3-ўрин эса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) терма жамоасига насиб қилди. 

“Омбудсман кубоги 2022” мусобақасида яхши натижаларга эришган терма жамоаларинг ҳар бир аъзоси медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг