UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

О`Мэлли Пётр Ян билан реванш ҳақида: "Тайёрлигимга ишончим комил эмас"

Агар кейинги жангида Шон О`Мэлли ғалаба қозонса, россиялик билан реванш ҳақида ўйлашга ваъда бермоқда.

Бунинг учун Пётр Ян ўз ўрнида Мераб Двалишвилини мағлуб этиши керак. Аммо Шон Пётрга қарши октагонга чиқишга тайёрлигига ҳали ишончи комил эмас.

"Навбатдаги жангимда ғалаба қозонсам, Пётр эса Мерабни енгса, кейин бу ҳақда ўйласам бўлади. Лекин бошқа томонда унга реванш беришга тайёрлигимга ишончим комил эмас", - деди собиқ UFC чемпиони ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Маълумот учун, 2022 йил октябрь ойида Шон О`Мэлли Пётр Янни ҳакамларнинг қарори билан мағлуб этганди. Шундан сўнг у чемпионлик камари учун имкониятга эга чиққан ва Алжамейн Стерлингни техник нокаутга учратиб, ўта енгил вазн тоифасида UFC`нинг янги чемпионига айланганди.

Пётр Ян эса 6 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 323 турнирида Мераб Двалишвилига қарши октагонга чиқади. Шон О`Мэлли эса келаси йил бошида Сонг Ядонг билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг