UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 сен 14:22
Янгиликлар

Дзюдо

Ўн бир нафар дзюдочимиз Осиё чемпионатининг медаллари учун татамига чиқади

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунги саралаш баҳслари якунига етди.

Бугун ўғил болалар ўртасида -60, -66, 73 кг, қизларда эса -48, -52, -57 ва -63 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади. Бугунги беллашувларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси медаллар йўлида баҳсларга киришганди. Улардан 11 нафари кечки финал дастурида Осиё чемпионати медаллари учун татамига чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Еттита вазндан 6 тасида дзюдочиларимиз олтин медаль учун курашади. Финал дастури бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади.

Олтин медаль учун финал жуфтликлари:

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова – Шен И-Си (Хитой Тайпейи)

-57 кг: Райҳона Маматова – Шаҳин Даржада (Ҳиндистон)

-63 кг: Нигина Сапарбоева – Токас Ҳиманши (Ҳиндистон)

-60 кг: Самариддин Қўчқоров – Кайрат Женгиссули (Қозоғистон)

-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев – Ли Жун Ҳьюн (Корея Республикаси) 

-73 кг: Бунёд Сафаров – Ким Йонг Мин (Корея Республикаси)


Бронза медаллари учун баҳслар:

-48 кг: Руҳшона Алишерова – Жунг Су Жин (Корея Республикаси)

-48 кг: Севинч Муродова – Луиза Асакеева (Қирғиз Республикаси)

-57 кг: Моҳинур Аллаберганова – Сон Чае Йонг (Корея Республикаси)

-60 кг: Асадбек Мисиров – Абдулраҳман Ал Саяри (Саудия Арабистони) 

-73 кг: Муҳриддин Маъруфов – Амирҳоссейн Вализадеҳ (Эрон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг